Ўзбекистонда eReader электрон ўқиш ускуналари ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилади. Бу китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш, мутолаа маданиятини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурида назарда тутилган, деб хабар беради Uz24.
Дастур Президентнинг тегишли қарори билан 14 сентябрь куни тасдиқланди.
Айтилишича, ускуналарнинг ахборот базасида умумтаълим мактаблари, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва ОТМларга мўлжалланган дарсликлар, ўқув қўлланмалари, рисолалар, ўқув-методик, илмий-назарий адабиётлар жойлаштирилади.
Дастурда, шунингдек, бундай ускуналарни арзон нархларда харид қилиш механизмларини йўлга қўйиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш кўзда тутилган.
Ниҳоят, миллий кутубхона ҳамда ахборот-кутубхона марказларининг ягона базаси ташкил этилади. Бу базадан мамлакатнинг ҳар қандай ахборот-кутубхона муассасаси орқали фойдаланса бўлади.
Изоҳ (0)