• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +41°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Аёллар саҳифаси

    “Божхона — мамлакат дарвозаси”. Дилдора Незаметдинова билан самимий суҳбат

    2024 йилда Ўзбекистон президентининг фармони билан “Содиқ хизматлари учун” медали билан тақдирланган, Тошкент вилоятидаги “Навоий” чегара-божхона постида фаолият юритаётган катта инспектор Дилдора Незаметдинова билан касбий йўл, чегарадаги масъулият, аёллар роли ва ҳаётий қадриятлар ҳақида суҳбатлашдик.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    “Божхона тизими мен учун оддий иш эмас, ҳаёт тарзига айланган”

    Божхона — нафақат юк ва ҳужжатларни текшириш тизими, бу соҳа орқали бутун мамлакатга баҳо берилади. Дилдора Незаметдинова бу соҳада 18 йилдан бери фаолият юритмоқда ва унинг фикрича, ҳар бир божхона ходими нафақат юкни, балки инсоннинг мақсади, муомаласи, хатти-ҳаракатини таҳлил қилиш қобилиятига эга бўлиши лозим.

    2001 йилда “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплексида катта ҳисобчи сифатида иш бошлагандим. Орадан кўп ўтмай, офицер лавозимига тасдиқландим ва ўшандан бери шу соҳага содиқман, дейди Дилдора Незаметдинова. 

    У 2003 йилда Тошкент давлат техника университетида магистратурани тамомлаган. Бугунги кунда Тошкент вилоятидаги “Навоий” чегара постида катта инспектор бўлиб ишлайди.

    “Чегара — бу мамлакатга кириш дарвозаси. Биз эса биринчи таассурот манбаимиз”

    Дилдора опанинг кундалик иши 08:30 да бошланади. Сменали график асосида 24 соатлик хизмат олиб борилади: бир кун иш, икки кун дам олиш. Ҳар сменада пост раҳбарлари томонидан вазифалар аниқ белгиланади, фуқаролар ва транспорт воситалари ҳаракатланадиган кириш ва чиқиш йўналишларига ходимлар тақсимланади.

    “Божхона ходими бўлиш — бу юкни кўздан кечириш, дегани эмас. Ҳар бир инсон эшикдан кирган заҳоти унинг кайфияти, нигоҳи, юриш-туришидан шубҳали ёки шубҳали эмаслигини сезишимиз керак”, дейди у.

    Шу боисдан ҳам ҳар бир янги ходим 2 ойлик тайёрлов курсларидан ўтади. Бу ерда қонунчилик, халқаро алоқа, коммуникация маданияти, психологик тайёргарлик ва бошқа шу каби билимлар берилади.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    “Одамлар билан мулоқот қилиш — касбимнинг энг қизиқарли жиҳатларидан”

    Ўзбекистонда ҳар бир божхона ходими — давлатнинг шаъни. Дилдора опа ҳам иш жараёнида кўплаб чет эллик меҳмонлар, сайёҳлар билан мулоқотда бўлади.

    “Кўчада оддий одам билан гаплашиш бошқа, чегара постида расмий мулоқот бошқа. Биз фуқароларнинг фикр-мулоҳазалари орқали уларнинг дунёқарашини, воқеликка муносабатини кузатамиз. Айнан шу мулоқотлар орқали ҳам ўзимизни, жамиятимизни янада чуқурроқ англаймиз”.

    Аммо ҳар доим ҳам ҳаммаси ижобий бўлмайди. “Баъзида менга яхши муомала бўлмади, деб айтишади. Бундай пайтда биз хушмуомалалик билан муаммони ўрганамиз, тушунтирамиз. Сабрсизлик бу ерда иш бермайди”, дея қўшимча қилади у.

    “Аёл киши учун бу соҳа осон эмас”

    Дилдора Незаметдинова уч нафар фарзанднинг онаси. Унга кўра, аёллар учун божхона хизмати икки карра масъулият талаб қилади — нафақат чегара хавфсизлиги, балки уй, фарзандлар, тарбия ҳам эътиборда бўлиши лозим.

    “Оилам — менинг таянчим. Улар бўлмаганда, бу касбда узоқ йиллаб ишлашим қийин бўларди. Болаларимнинг ҳар бири бир-биридан фарқли қизиқишга эга. Уларни тўлиқ қўллаб-қувватлашга ҳаракат қиламиз”.

    Бу жиҳатлар аёлнинг касбий ўсишига, фарзандларининг келажакка ишонч билан қарашига катта таъсир қилади.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    “Дам олиш — соғлом руҳ, кучли жисм, бахтли оила дегани”

    Таътил — бу шунчаки ҳордиқ чиқариш эмас, балки қайта тикланиш. Дилдора опа меҳнат таътилида ҳам фаол: соғлиғини кўрикдан ўтказди, болаларини инглиз ва немис тили курсларига ёздирди, ўзи эса хитой тилини ўрганишга бел боғлади.

    “Рус ва инглиз тилида бемалол сўзлаша оламан. Энди хитой тилини ҳам эгаллашни истадим. Ҳар бир бўш куним режаланган ва мазмунли. Оила билан сайр, китоб мутолааси, спорт — бу биз учун ҳаёт тарзига айланган”.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    “Божхона — билим, сабр ва ҳалоллик синови”

    Божхона ходими бўлиш — бу юксак масъулият.

    Биз Ўзбекистоннинг нафақат ички, балки ташқи иқтисодий манфаатларини ҳам ҳимоя қиламиз. Шунинг учун биздан ҳалоллик, ҳушёрлик, эътибор ва билим талаб қилинади, дейди Дилдора опа.

    Хулоса: Аёллар бор жойда ҳалоллик, тартиб ва нур бўлади

    Дилдора Незаметдинова — божхона тизими ҳақида самимий интервьюда нафақат касбий тажрибаси, балки ҳаётий қарашлари билан ҳам илҳом бағишлайди. Унинг сўзлари ҳар бир ёш ходимга, айниқса, божхона соҳасини танлаётган аёлларга сабоқ бўлиши мумкин.

    18 июл, 13:14   Изоҳ (0)   965
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #аёллар#божхона#чегара#Тошкент
    Мадина Нурманова

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қорақалпоғистонда божхоначилар томонидан сифатсиз дори-дармон ва тиббиёт буюмлари тўхтатиб қолинди

    22.11.2018, 13:29

    Қўрқув нималигини билмайдиган ўзбек чегарачилари ва қўрқувдаги афғонлар. Ўзбекистон—Афғонистон чегарасидан репортаж

    25.09.2021, 07:17

    “Чегарадан ўтишдаги муаммо сабаб 7 йиллаб қариндошлар билан кўришолмадик”. Фуқаролар осонгина ўтиб-қайтаётган Андижондаги “Дўстлик” чегара постидан репортаж

    06.03.2023, 23:30

    Ҳарбий итлар қандай тайёрланади? Хизмат итларини тайёрлаш марказидаги ягона кинолог аёл билан суҳбат (фото, видео)

    27.01.2024, 18:42

    Танага яширилган, асал ичига тиқилган дорилар чегарада ушлаб қолинди

    14.10.2024, 13:40

    Сирдарёда 892 млн сўмлик ноқонуний заргарлик савдоси фош этилди

    5 июл, 22:22
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда аёл фарзанди билан тортишиб қолган болани калтаклади (видео)

    Ўзбекистон | 18 июл, 17:55

    Европа Иттифоқи бюджетининг 20 фоизи Киевга йўналтирилади — DW

    Дунё | 18 июл, 17:45

    Лос Анжелес–2028 Олимпия ўйинларида бокс баҳсларининг ўтказилиш санаси ва жойлари маълум қилинди

    Спорт | 18 июл, 17:45

    Тошкент ёки Самарқанд — қайси шаҳарда яшаш арзон ва қулай?

    Ўзбекистон | 18 июл, 17:35

    Европадаги ёнғинлар Люксембург катталигидаги ҳудудни кул қилди

    Дунё | 18 июл, 17:10

    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови

    Реклама | 18 июл, 15:00

    Гапирмайди, фақат акиллайди: Таиландда итлар орасида улғайган бола топилди

    Дунё | 18 июл, 16:55

    Луис Энрике “ПСЖ” раҳбариятидан 3 нарсани талаб қилди

    Спорт | 18 июл, 16:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.