«Манчестер Сити» Чемпионлар Лигасини йирик ғалаба билан бошлади. «Наполи» Украинада енгилди
Хосеп Гвардиола бошқарувидаги Англиянинг «Манчестер Сити» клуби Чемпионлар Лигасида муваффақиятли старт олди.
Голландиянинг «Фейеноорд» клуби меҳмони бўлган «шаҳарликлар» 4:0 ҳисобида зафар қучди. Ҳимоячи бўлишига қарамай, Жон Стоунз беллашувда 2 та гол уришга муваффақ бўлди.
«Шахтёр» эса ўз майдонида Италия А сериясида йўқотишларсиз бораётган «Наполи»ни енгишга муваффақ бўлди — 2:1.
26 сентябрь куни Украина етакчиси Англияга ташриф буюради, «Наполи» эса ўз майдонида Голландия клубини қабул қилади.
Европа Чемпионлар Лигаси «F» гуруҳи. 1-тур 13 сентябрь, чоршанба
«Фейеноорд» — «Манчестер Сити» 0:4
Голлар: Жон Стоунз, 2 (0:1). Серхио Агуэро, 10 (0:2). Габриэл Жезус, 25 (0:3). Жон Стоунз, 63 (0:4).«Шахтёр» — «Наполи» 2:1
Голлар: Тайсон, 15 (1:0). Факундо Феррейра, 58 (2:0). Аркадиуш Милик, 72-пен (2:1).Изоҳ
Кириш
Асосий янгиликлар