Шотландияда болалар уйи биноси остидан 400 дан ортиқ боланинг жасадларини топишди, деб ёзади «Корреспондент.net». Болалар уйи 1864—1981 йилларда ишлаган ва бу даврда муассасада 11 мингдан зиёд бола тарбияланган.
2004 йилда тарбияланувчиларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлишгани ошкор бўлди. Етимхона илгари «Шафқат ҳамширалари» ташкилотига тегишли бўлган.
Архив мълумотларига кўра, етимхонадаги болаларнинг кўпчилиги табиий сабабларга кўра, асосан, сил ва зотилжам каби касалликлар туфайли вафот этган.
Айни пайтда полиция болаларга шафқатсизларча муносабатда бўлиш ҳолати бўйича текширув олиб бормоқда.
Изоҳ (0)