Сурия қуролли мухолифати вакиллари Остонадаги музокараларнинг олтинчи раундида иштирок этади. Бу ҳақда Қозоғистон ташқи ишлар вазири Қайрат Абдрахманов маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru».
«Қозоғистоннинг консуллик муассасаларига Сурия қуролли мухолифати вакиллари кириш визаси сўраб мурожаат қилди. Бу мухолифат ўтган галгидек музокараларнинг янги раундида фаол қатнашишидан далолат беради», — деди Абдрахманов.
Вазирга кўра, Остона музокараларида кузатувчи сифатида Иорданиянинг юқори мартабали дипломатлари ҳам иштирок этади.
Изоҳ (0)