Москвада Ўзбекистон фуқаросини уриб кетган Mercedes ҳайдовчисининг шахси аниқланди. ЙТҲ оқибатида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди, деб хабар беради 1News.
Аниқланишича, ҳайдовчи 21 ёшда бўлиб, Москва давлат халқаро муносабатлар институтида ўқийди. У жорий йилда 67 марта жаримага тортилди.
Ҳайдовчининг исми — Руслан Х. У бой оила вакили эканлиги ҳам маълум. Mercedes C280 ҳайдовчиси уни уриб кетди. Ҳозирда у шаҳарни тарк этмаслик шарти билан ҳибсдан озод этилган. Воқеа суриштируви давом этмоқда.
Изоҳ (0)