Ўзбекисттон Ташқи ишлар вазирлигида 2017 йилнинг 11 сентябрь куни Буюк Британиянинг Лестер Университети проректори Сара Диксон бошчилигидаги делегация қабул қилинди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.
Буюк Британиянинг етакчи университетларидан бири ҳисобланган Лестер Университетининг Ўзбекистон таълим муассасалари билан икки томонлама муносабатларини мустаҳкамлаш доирасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари юзасидан батафсил суҳбат бўлиб ўтди.
Сара Диксон 2017 йил 3 май куни Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети билан имзоланган ЖИДУ қошида Лестер Халқаро тадқиқотлар олий мактабини яратиш ҳақидаги ҳамкорлик Меморандуми ҳақида сўзлаб берди. Ушбу ҳужжатда турли соҳаларда биргаликда илмий тадқиқотлар олиб бориш кўзда тутилган, дейилади вазирлик хабарида.
Учрашув чоғида икки мамлакат олий ўқув юртлари ўртасидаги алоқаларни янада ривожлантиришда, жумладан Лестер Университети билан Ўзбекистоннинг бошқа университетлари ўртасида алоқаларни кенгайтиришга томонларда қизиқиш борлиги таъкидланди.
Изоҳ (0)