Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилган Самвел Бабаян футболчиларни жами 24 та беллашувда майдонга бошлаб тушганди. Бу ҳақда «Championat.asia» нашри хабар берди.
Бу мураббийлар орасида бешинчи кўрсаткичдир. Миллий терма жамоани майдонга энг кўп Миржалол Қосимов бошлаб чиққан — 55 та учрашув.
Мураббийлар
- Миржалол Қосимов — 55 та ўйин
- Вадим Абрамов — 28 та
- Рауф Инилеев — 27 та
- Равшан Ҳайдаров — 25 та
- Самвел Бабаян — 24 та
- Владимир Сальков — 21 та
- Рустам Акрамов — 18 та
Изоҳ (0)