Мексикада рўй берган шиддатли зилзила қурбонлари сони 95 кишини ташкил этди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Илгари қурбонлар сони 90 кишига етгани маълум қилинган эди.
«Зилзила Оахака, Чьяпас ва Табаско штатларига айниқса жиддий зарар келтирди, 95 кишининг ҳалокатига олиб келди, юзлаб одамлар яраланди, моддий зарар жуда жиддий», — дейилади мамлакат ТИВ тарқатган баёнотда.
Изоҳ (0)