Дайр аз-Завр шарқида Сурия қуролли кучларининг «Йўлбарслар» махсус бўлинмасига қарашли авиабаза атрофини ИШИД террорчиларидан тозалаш операцияси бошлаб юборилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Айтилишича, олд отрядлар ИШИДга қарашли пунктлар, техника ва жангариларни йўқ қилмоқда. Ҳужум бир неча йўналишдан амалга оширилмоқда.
Сурия армияси бешинчи корпуси бўлинмалари ас-Сухна шаҳри томонидан ҳужум қилаётган иттифоқчи кучлар билан бирга Дайр аз-Заврнинг жанубий сарҳадларига яқинлашди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)