Илгарироқ хабар қилинганидек, Ислом ҳамкорлиги ташкилоти саммитида иштирок этиш учун Остонага йўл олган Шавкат Мирзиёевни Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев кутиб олди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» хабар берди.
Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар делегация раҳбарларининг расмий суратга тушиш маросими бўлди.
Анжуманда Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.
Фан ва технологиялар бўйича саммитда Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ва кузатувчи мамлакатлар, минтақавий ва халқаро ташкилотлар вакилларидан иборат 80 га яқин делегация иштирок этмоқда.
Саммит якунида Остона декларацияси имзоланиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)