Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги Фармонига биноан, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Ўзбекистон Республикаси резидент ва норезидентлари учун сафар ҳужжатлари (чипталар)ни харид қилиш 2017 йил 29 август ҳолатга кўра ўзгаришсиз қолишини маълум қилди.
«Жаҳон ҳамжамиятининг амалиётида темир йўл тизимида юк ва йўловчи ташиш хизматларини айрбошлаш жараёни Швейцария франки асосида амалга оширилади. Шу боис мамлакатимизда валюта сиёсатининг либераллаштирилиши сафар ҳужжатлари (чипталар)нинг нарх-навосига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди», — дейилади компания хабарида.
Қўшимча маълумот олиш учун қисқа 1005 телефон рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин.
Изоҳ (0)