• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    ЖЧ—2006. «Баҳрайн воқеаси»да ФИФАга хат ёзишдек «ақлли» фикр ҳам Самвел Бабаяндан чиққани очиқланди

    Самвел Бабаян бир эмас, икки бор Ўзбекистон термасининг Жаҳон Чемпионатидан четда қолишига сабаб бўлган. Бу ҳақдаги мақола журналист Шуҳрат Шокиржонов томонидан ёзилиб, «Kun.uz» сайтида чоп этилди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    2005 йилнинг 3 сентябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ—2006 плей-оффида Баҳрайнга қарши майдонга тушиб, Миржалол Қосимовнинг ягона голи эвазига зафар қучганди. Ўша учрашувда япониялик ҳакам Тошимицу Ёшида ўзбекистонликларнинг пенальтидан урган голини техник хатоси билан инобатга олмай, мезбонлар эътирозига сабаб бўлган.

    Ўйиндан сўнг Самвел Бабаян ЎФФ биносига ташриф буюриб, ташкилот вице-президенти Бахтиёр Раҳимовни ФИФАга эътироз мактуби ёзишга кўндиришга уринади. Якунда хат ёзилади. Унда ҳакам қилган хато учун Баҳрайн жазоланиши сўралган бўлиб, ФИФА якунда Ўзбекистоннинг ғалабасини бекор қилганди. Кейинроқ Ўзбекистон Баҳрайн билан икки бор дуранг ўйнаб, ЖЧдан четда қолганди.

    Бу воқеада бир қатор ўзбекистонлик мухлислар ЎФФ терма жамоалар маркази раҳбари бўлган Алишер Никимбаевни айбдор деб ҳисоблаган. Шуҳрат Шокиржонов мақоласида қайд этилишича, Никимбаев ФИФАга хат ёзишни ақлсизлик деб билган ва бунга қаршилик қилган. Кейинроқ, ФИФАда фаолият олиб бораётган Вячеслав Колосков билан боғланган. Колосков ҳам Никимбаевнинг фикрини ёқлаб, ЎФФни бу ишдан қайтаришга уринган.

    Собиқ футболчи Илёс Зейтуллаевнинг агенти Марко Траббуки эса ФИФА бош котиби Мишель Зен-Руфененга қўнғироқ қилиб, хатни қандай ёзиш борасида «қимматли» маслаҳат олади. Мактуб миллий терма жамоа бош мураббийи Боб Хоугтоннинг агенти томонидан битилади. Алишер Никимбаев мазкур ҳолатдан ЎФФ президенти Зокир Алматовни хабардор қилиш керак деб билса-да, Самвел Бабаяннинг қистови билан вице-президент Бахтиёр Раҳимовнинг ўзи мактубга имзо чекиб, уни ФИФАга жўнатади.

    Футболни тузукроқ тушунадиган одамларга қарши чиққан Самвел Бабаяннинг «ақлли ғояси», ФИФАдаги Мишель Зен-Руфененнинг 0:3 ҳисобидаги мағлубият ҳақидаги фикри, Бахтиёр Раҳимовнинг Бабаян фикрига қулоқ солиши натижасида, ўзбекистонлик футболчиларнинг тайёр ғалабаси йўққа чиқди. Улар жавоб ўйинида майдонга тушиш учун аллақачон Баҳрайнга етиб борган бир вақтда, ФИФА уларнинг ҳафсаласини бир пул қилган жавоб мактубини йўллаган.

    Натижа ва оқибат учун узр сўрашни ўзига эп билмайдиган бу одам, албатта, бу воқеага алоқадорлигини ўлақолса бўйнига олмаслиги аниқ. имзони у қўймаган-да! Лекин ҳурматли мухлислар, Сизлар билиб қўйинглар — бу ҳақиқат!

    2005 йилда Бабаян қандай қилиб ёзув чизув орқали натижа қилишга ҳаракат қилган (спорт принципларига тупуриб — на ўша пайтдаги терма жамоамиз футболчиларини ўзига бўлган ишончини, на Баҳрайннинг ўша хатода айби йўқлигини тан олган) бўлса, орадан шунча йил ўтиб, «ақли» кирмаганини исботлади: яна бошқа ўйинларнинг натижасига «осилиб», ЖЧга чиқишни истади. Ҳа, худди шундай! Акс ҳолда, ЖЧга гол уриб, ғалаба қозониб чиқишни ният қилганида, 5 турдан бери ўйиндан гол ура олмай келаётган терма жамоамизда ниманидир ўзгартириш ҳаракатини кўрган бўлмасмидик?

    Шуҳрат Шокиржонов, журналист

    Ўзбекистон футбол федерацияси барча иш пачава бўлганидан сўнг, аниқроғи, 7 сентябрь куни Самвел Бабаянни истеъфога чиқарди

    08.09.2017, 10:18   Изоҳ (0)   33167
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «ОФК бошлаган текширув Эрон — Сурия ўйинига тааллуқли эмас». Муаммо — Қатар билан келиша олмай қолган араб давлатларида

    07.09.2017, 11:18

    Ҳайитдан кейинги хина: Бабаян истеъфога чиқарилди

    07.09.2017, 10:52

    ОФК текширув бошлади. Ўзбекистон ЖЧ—2018 йўлланмаси учун курашга қайтадими?

    06.09.2017, 21:58

    «Позор! Позор!». Бабаяннинг матбуот анжуманидан қочиши (видео)

    06.09.2017, 20:36

    Ван Дамм ва Емельяненко Тошкентга келмайди. Уларнинг ўрнига Стивен Сигал ташрифи кутилмоқда

    06.09.2017, 18:11

    «Бабаян — ***, Бабаян — ***». Мухлислар Ўзбекистон миллий термаси бош мураббийидан норози

    06.09.2017, 16:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Илон Маскнинг фото ва видео яратиш учун мўлжалланган нейрон тармоғи бепул бўлди

    Дунё | 15 август, 23:40

    Ота-оналарга ОТМ контрактини тўлашда бериладиган солиқ имтиёзида энди ёш фарқ қилмайди

    Ўзбекистон | 15 август, 23:35

    Трамп Лукашенко билан 1300 нафар маҳбусни озод қилишни муҳокама қилди

    Дунё | 15 август, 23:20

    Қорақалпоғистонни ривожлантириш учун 200 млн долларгача хорижий маблағ жалб этилади

    Ўзбекистон | 15 август, 23:07

    Хитой БМТнинг Эронга нисбатан зудлик билан санкциялар киритишига қарши чиқди

    Дунё | 15 август, 22:51

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида авиақатновлар сони кўпаяди

    Ўзбекистон | 15 август, 22:35

    “Россия Украина билан ўт очишни тўхтатишга рози бўлиш имкониятига эга бўлди” — Германия канцлери

    Дунё | 15 август, 22:18
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.