2017 йилги «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивалида иштирок этган америкалик Жина Чавес Регистон майдонида ўзбекистонлик хонанда Сардор Раҳимхоннинг «Пари, пари» қўшиғини куйлади.
ЎзАнинг ёзишича, Чавес бошчилигидаги жамоа ўзбек тилида ижро этган қўшиқни томошабинлар олқишлар билан кутиб олган.
«Шарқ тароналари» фестивалида қатнашиш биз учун катта шараф. Регистон майдонида жамоамиз билан ўзбек тилида ҳам куйлашга қарор қилдик ва бунинг учун иккита қўшиқ тайёрладик. «Шарқ тароналари»даги иштирок бизнинг ижодимизда туб бурилиш ясамоқда.Америкаликлар «Шарқ тароналари»да ўзбек тилида қўшиқ куйлаган ягона хорижий иштирокчи эмас. Мана, масалан, японияликлар:Жина Чавес, америкалик хонанда
Изоҳ (0)