5 сентябрь куни пойтахтимиздаги Lotte меҳмонхонасида ўтказилган махсус тадбирда PepsiCo компанияси Adrenaline Rush алкоголсиз энергетик ичимлиги сотувга чиқарилишини маълум қилди.
Маросим аввалида компаниянинг Марказий Осиё ва Мўғулистон бўйича бош менежери Айдар Турмуҳамбетов сўз олиб, йиғилганларни ушбу муҳим сана билан қутлар экан, компания ҳамда Ўзбекистон бозорида пайдо бўлаётган янги энергетик ичимлик ҳақида қисқача маълумот келтириб ўтди.
Айтиш керакки, ноанъанавий шаклдаги маросим бу йил ўзининг 10 йиллигини нишонлаётган афсонавий Adrenaline Rush FMX шоуси кўринишида ташкил этилди.
Бежирим қўлқоплар, ялтироқ қора рангли бош кийимлардаги йигит-қизларнинг чиқишлари, мото ва велотомошалар, Hensley & the hooligans мусиқий гуруҳининг қўшиқлари билан биргаликда йиғилганлар фаол ёшларнинг акробатик чиқишлари томошасидан баҳра олиш имкониятига эга бўлди.
Таъкидланганидек, Adrenaline Rush энергетик ичимлиги PepsiCo халқаро корпорациясига тегишли бўлиб, юртимизда у International Beverages Tashkent ҚК МЧЖ саноат корхонасида энг замонавий немис ускуналари асосида 0,25 литрли алюмин банкаларга солиниб ишлаб чиқарилади.
Бетакрор тетиклаштирувчи таъмга эга янги ичимлик таркибида чарчоқни олувчи, асаблар тизими ҳамда ақлий фаолиятни шакллантирувчи Б гуруҳи витаминлари мавжуд. Сунъий хушбўйлаштиргич ва ранг берувчи қўшимчалардан фойдаланилмаган. Ичимликнинг анъанавий, Nature, Juicy каби сархил таъмлари мавжуд.
Қўшимча сифатида айтиш мумкинки, Adrenaline Rush бренди Россияда сўнгги 15 йилда энергетик ичимликлар орасида савдоси жадаллик билан ривожланаётган муваффақиятли компаниялардан бири саналади.
Юз бор эшитгандан бир бор татиб кўринг!
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ (0)