2017 йил 6 сентябрь 18:00 да Ўзбек Миллий Академик драма театрининг 103-мавсум очилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Мавсумни драматург Иззат Султон қаламига мансуб «Иймон» асари асосида саҳналаштирилган спектакль очиб берди.
Спектаклда азалий мавзу — эътиқод, ҳалоллик, поклик, фирибгарлик ва ҳаром ўртасидаги кураш акс эттирилган, қинғир йўлнинг охири ҳеч қачон яхшилик билан тугамаслигини ва ҳозирги даврда авж олган ўғри, кўчирмачи, плагиатлар қораланади.
Спектакль томошабинлар томонидан жуда яхши қабул қилинди.
Изоҳ (0)