Россиянинг «Биринчи канал»ида эфирга узатиладиган, авваллари Андрей Малахов бошловчилик қилган «Сегодня вечером» кўрсатувига Максим Галкин ҳамда Юлия Меньшова янги бошловчи этиб тайинланиши мумкин. Бу ҳақда кўрсатувнинг суратга олиш гуруҳидаги манбасига асосланиб «РБК» хабар берди.
«Ҳа, кўрсатув янги мавсумда давом этади ва уни Юлия Меньшова билан Максим Галкин олиб боради», — дейди «РБК» суҳбатдоши.
Манбанинг маълум қилишича, дастур 2 сентябрь куни эфирга узатилади. «РБК» билан суҳбатлашган Галкин ушбу маълумотга изоҳ беришни истамади. «Мен суратга олиш майдончасидаман», — дея Галкин гўшакни қўйиб қўйган. Меньшова ҳам изоҳ беришдан бош тортган.
Изоҳ (0)