Ўзбекистон Қамбар Ота ГЭСи қурилишига рози. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон раҳбари Алмазбек Атамбоев билан музокаралар якунлари бўйича маълум қилди, деб ёзади «1news.uz».
Унинг сўзларига кўра, давлат раҳбарлари тор доирадаги музокаралар чоғида кўплаб муаммоли ва нозик масалаларни муҳокама қилган. Улар кўп йиллар давомида икки мамлакат муносабатларини қийинлаштириб келган сув баҳсига ҳам дахлдор бўлган.
«Биз сув масалалари, электр станциялари қурилиши бўйича жиддий келишиб олдик. Алмазбек Атамбоев бизни Қирғизистондаги ҳеч бир станция Ўзбекистон иштирокисиз қурилмаслигига ишонтирди. Биз энг фаол тарзда, шу жумладан, молиявий жиҳатдан иштирок этишга тайёрмиз. Бу иккала томон учун ҳам манфаатли бўлиши учун, ҳаммасини пухта ўйлаб, оқилона амалга оширишимиз керак. Қамбар Ота қурилиши эса биз учун манфаатли. Бу станция керак. Биз Қамбар Ота станциясини биргаликда қурамиз», — деди Шавкат Мирзиёев.
Изоҳ (0)