Ўзбекистон Президентининг Қирғизистонга ташрифини икки мамлакат халқи ҳам кутган. Бу ҳақда Ўзбекистон ва Қирғизистон етакчиларининг икки томонлама учрашувида Алмазбек Атамбоев айтиб ўтди, деб ёзади KNews.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ва Қирғизистон халқи давлат чегаралари делимитацияси ва демаркацияси масаласи қачон ҳал этилишини интиқлик билан кутган.
«Сизни меҳмондўст қирғизлар ўлкасида кутиб олишдан хурсандман. Мутлақ ишонч ва сохта камтарликсиз айтмоқчиманки: сизнинг ташрифингиз — халқларимиз 20 йилдан ортиқ кутган тарихий воқеа. Бу ташриф кўплаб масалаларни ҳал қилади ва қардош халқларимиз алоқаларида янги даврни очиб беради», — деди Атамбоев.
Изоҳ (0)