Буюк Британия қироличаси Елизавета II Шотландияда мамлакатдаги энг баланд кўприк— Queensferry Crossing очилишида иштирок этди. Унинг учта устуни баландлиги 207 метрга боради, дея хабар беради «ТАСС».
91 ёшли қиролича ва унинг 96 ёшли турмуш ўртоғи шаҳзода Филипп Шотландия биринчи вазири Никол Стержен иштирокида рамзий лентани қирқди ва кўприкда ҳаракатланишни очиб берди. Маросим чоғи Red Arrows учувчилар гуруҳи самолётлари парвози ва кўприк остидан кемалар ўтиши намойиш этилди.
Ферт-оф-Форт кўрфазидан Эдинбург ғарбига ўтган Queensferry Crossing умумий узунлиги 2700 метрни ташкил этади. Бу уни дунёдаги энг узун уч асосли вантли кўприкка айлантиради.
Кўприк қурилиши 6 йил давом этди ва унга 1 миллиард доллардан ошиқ маблағ сарфланди. Queensferry Crossing’дан камида 120 йил фойдаланилиши ва ундан йилига 24 миллион автомобиль ўтиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)