«Харви» тўфони оқибатида ҳалок бўлган Техас штати фуқаролари сони 60 кишига етди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Олдинроқ табиий офат қурбонлари сони 47 кишини ташкил этгани билдирилганди.
Қурбонларнинг энг кўпи (30 киши) Хьюстон шаҳри ва унинг атрофига тўғри келмоқда. Аҳоли нуфуси бўйича АҚШда тўртинчи ўринда турадиган мазкур шаҳар мэри Сильвестр Тернерга кўра, кўчаларни чиқиндилар ва уюмлардан тозалашнинг ўзига 100 миллион долларгача талаб этилади.
Штат губернатори Грегг Эббот эса Техасда тўфондан кейинги тиклаш ишлари учун талаб этиладиган маблағ 180 миллиард долларни ташкил этиши мумкинлигини маълум қилди. Президент Дональд Трамп бунинг учун Конгрессдан 7,85 миллиард доллар сўраганди.
Изоҳ (0)