Кенсингтон саройи расмийлари шаҳзода Уильям ва Кейт Миддлтон учинчи фарзандини кутаётганини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Кембирж герцоги ва герцогиняси учинчи фарзандини кутаётганини эълон қилишдан мамнун», — дейилади саройнинг Twitter’даги расмий саҳифасида эълон қилинган хабарда.
Айтилишича, Кейт токсикозга чалингани боис расмий тадбирларда иштирок этмай туради.
Кейт ва Уильямнинг ўғли шаҳзода Жорж 4 ёшда, қизи малика Шарлотта эса 2 ёшда.
Изоҳ (0)