Ўзбекистон халқаро хайрия рейтингида 38-ўринни эгаллади (World Giving Index). Рейтинг Charities Aid Foundation (CAF) хайрия фонди томонидан тақдим этилди, деб хабар беради UzDaily.
Ўтган йили Ўзбекистон ушбу рейтингад 11-ўринни эгаллаган эди.
CAF фонди 139 мамлакатда инсоний саховат ва ёрдам бериш хоҳиши бўйича тадқиқот ўтказди. Жумладан, беғараз пул бериш, хайрия лойиҳаларида кўнгилли бўлиш, нотаниш инсонларнинг қорнини тўйдириш ёки кийим-кечак бериш сингари критерийлар текширилди.
CAF ҳисоботига кўра, Ўзбекистон аҳолисининг 40 фоизи турли шакллардаги хайрия акцияларида иштирок этади. Ўзбекистонликларнинг 55 фоизи нотаниш инсонларга ёрдам беришга тайёр.
CAF’га кўра, Ўзбекистон фуқароларининг 46 фоизи пул хайрия қилади, 18 фоизи эса турли лойиҳаларда кўнгилли сифатида қатнашади.
2017 йилги рейтинг бошига Мьянма келди. Индонезия иккинчи, Кения эса учинчи ўринни эгаллади. Охиги ўринда (139) Яман турибди.
Изоҳ (0)