Сурия армияси жангчилари 5 сентябрда Дайр аз-Завр шаҳрида 28 ойдан буён террорчилар қамалида қолиб кетган гарнизон олдига ёриб ўтишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда, SANA давлат ахборот агентлигига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Айтилишича, Сурия зирҳли техникаси қуролланган қўшилмалар кўмагида қамални ёриб ўтган ҳамда мамлакат қуролли кучларининг 137-бригадасига ёрдамга борган. Ушбу қисм узоқ вақтдан буён Дайр аз-Заврда террорчиларга қаршилик кўрсатиб келаётган эди.
Айни пайтда ҳарбийлар база билан алоқани ушлаб туриш учун бир неча коридорлар яратишга эришди.
Эндиликда ҳукумат қўшинлари террорчилар томонидан блоклаб қўйилган Дайр аз-Завр ҳарбий аэродроми томон юриш қилишни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)