Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 1 сентябрь куни Тошкентаги Хастимом мажмуасига ташриф буюриб, номи Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази деб ўзгартирилган муассаса ташкил этилиши лойиҳалари билан танишди.
Шавкат Мирзиёев марказ қурилиши бўйича тақдим қилинган лойиҳага алоҳида эътибор қаратди. Президент ўз сўзида марказ биноси қурилишида асли ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмоновнинг иштироки алоҳида эътиборга молик эканини таъкидлади.Ватандошимиз Алишер Бурҳонович Усмонов биз билан ҳамкорлик қилиб, катта мадад бўляпти. Ватандошимизнинг шундай бир катта кўмак кўрсатиши тарихда қолиши керак. Бу бино ўзбек миллатининг тарихида қолиши керак.Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти
Изоҳ (0)