• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Лола Каримова-Тиллаева отасининг қабри устига қурилган мақбаранинг бунёд этилиши ҳақида сўзлаб берди

    Самарқанд шаҳрида Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабри устига мақбара бунёд этилди. 2017 йилнинг 2 сентябрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Ислом Каримовнинг рафиқаси Татьяна Каримова ва унинг қизи Лола Каримова-Тиллаева мазкур мақбарани бориб кўрди. Лола Каримова ўзининг Facebook’даги саҳифасида мақбаранинг бунёд этилиши ҳақида ҳикоя қилди.
    Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти – отамдан айрилганимизга бир йил бўлди...Отам, васиятларига биноан, она шаҳарлари Самарқандда, улар учун азиз ва қадрли бўлган жойлардан бирида, Самарқанднинг энг қадимий ёдгорликларидан саналмиш Ҳазрат Хизр масжиди ёнида дафн этилдилар. Кеча Самарқандга бориб, отам қабрини зиёрат қилдик. Отам қабрлари устига бунёд этилган мақбаранинг барпо этилиши ҳақида сўзлаб бермоқчиман.

    Фото: Facebook/ Лола Каримова-Тилляева

    Фото: Facebook/ Лола Каримова-Тилляева
    Қадимий Ҳазрат Хизр масжиди ЮНЕСКО ҳимоясида бўлганлиги учун, менинг олдимда, Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили сифатида, мақбара барча меъёрларга жавоб берган ҳолда қурилиши зарурлиги вазифаси турди. ЮНЕСКОнинг Париждаги бош қараргоҳига тақдим этиш учун мақбаранинг лойиҳаси устида бир-неча ой давомида Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш бош бошқармаси билан биргаликда иш олиб бордик. Лойиҳа тасдиқлангандан сўнг, Самарқандда хотира обидасининг қурилиши ишлари бошлаб юборилди.

    Фото: Facebook/ Лола Каримова-Тилляева

    Фото: Facebook/ Лола Каримова-Тилляева
    Мақбарани лойиҳалаш ва қуриш жараёнида янги обида меъморий ечими Ҳазрати Хизр масжидига уйғун бўлишига, шу билан бирга, ЮНЕСКО бутунжаҳон мерос объекти тарихий кўринишини сақлаб қолишга алоҳида эътибор қаратилди.Шарқ меъморчилик анъаналари асосида лойиҳаланиб, бунёд этилган мақбарада ҳам ўрта асрлар, ҳам замонавий архитектура усуллари мужассам. Обида тузилишига кўра XIV—XVIII асрларнинг бир бўлмали дахмаларини ёдга солади. Бундай мақбараларни Ўрта Осиёнинг кўплаб шаҳарларида учратиш мумкин.

    Фото: Facebook/ Лола Каримова-Тилляева

    Фото: Facebook/ Лола Каримова-Тилляева
    Баландлиги 7,55 метр бўлган иншоотнинг гумбази Ҳазрати Хизр масжиди каби қиррадор сирли кошинлар билан қопланган.Мақбара пештоқини безашда эса ранго-ранг бўртма кошиндан фойдаланилган.Иншоотнинг қуйи қисми тўқ яшил мармар, юқориси эса ўйма сополдан ишланган ироқи услубидаги белбоғ билан зийнатланган.

    Фото: Facebook/ Лола Каримова-Тилляева

    Фото: Facebook/ Лола Каримова-Тилляева
    Мақбарага жануби-шарқий томондан кирилади. Обида эшиги устига Қуръони карим ояти араб тилида, сулс хатида нафис нақшу нигор уйғунлигида битилган. Оятнинг таржимаси бундай: «(Уларга) раҳмли Парвардигорлари томонидан салом (айтилур) («Ёсин» сураси, 58-оят).Пештоққа эса «Нисо» сурасининг 113—114-оятлари кўрк бағишлаб турибди:«Агар сизга Аллоҳнинг фазли ва раҳмати бўлмаганида эди, уларнинг бир тоифаси Сизни адаштиришга азму қарор қилган эдилар. Улар ўзларинигина адаштирадилар. Сизга эса бирор зарар етказмайдилар. Аллоҳ Сизга Китоб ва Ҳикматни нозил қилди ва билмаганингизни билдирди. Аллоҳнинг Сизга (нисбатан) фазли буюкдир».

    Фото: Facebook/ Лола Каримова-Тилляева

    Фото: Facebook/ Лола Каримова-Тилляева
    «Уларнинг кўп шивирлашиб гаплашишларида яхшилик йўқдир. Магар садақа беришга, эзгуликка ёки одамлар ўртасини ислоҳ қилишга буюрилган бўлсалар, бу — яхшидир. Кимда ким Аллоҳ ризоси учун шу ишларни қилса, унга улкан мукофот беражакмиз».

    Икки табақали эшикка Самарқанд ёғоч ўймакор усталари усулида Қусам ибн Аббос мақбарасидаги каби уч сатҳли нақш солинган.

    Пештоқлар марказидаги аркаларни ҳандасавий нақшли мармар панжаралар безаб турибди. Ички томондан эса уч қаватли шаффоф ойна ўрнатилган. Бу эса мақбара ичига ёруғликнинг бир маромда тушишини таъминлайди.

    Мақбаранинг орқа девори аркасига «Шуаро» сурасининг 109-ояти битилган.

    Мақбаранинг ички қисми анъанавий усулда безатилган. Иншоотнинг тўрт томонидаги ярим метрли ўйиқ меъморий шакллар унга айрича кўркамлик бахш этган. Пештоқ аркалари орасидаги мўъжаз қуббаларга кундал услубидаги нақш-у нигор ва зар билан жило берилган.

    Гумбаз ости айланасига кўрк бағишлаган ироқи услубидаги белбоғ XIV—XVIII аср Самарқанд ва Бухоро меъморчилигида кенг қўлланганини айтиш жоиз.

    Фото: Facebook/ Лола Каримова-Тилляева

    Фото: Facebook/ Лола Каримова-Тилляева
    Иншоот ички қисмини безашда Ҳиндистон, Хитой ва бошқа мамлакатлардан келтирилган турфа рангдаги тошлар қадалган оқ мармар истифода этилган.

    Фото: Facebook/ Лола Каримова-Тилляева

    Фото: Facebook/ Лола Каримова-Тилляева
    Ёруғлик туйнуклари теграси «гулдаста» деб аталган устунчалар билан ўралган.Деворнинг пастки қисмига оч яшил рангли ақиқ ва гириҳ услубидаги мураккаб қирқма ҳандасавий нақшлар зийнат бериб турибди.Марказий аркага сулс ва куфий хатида Қуръони каримнинг «Нажм», «Анъом», «Шўро», «Фотир» сураларидан оятлар битилган бўлиб, улар зар билан қопланган.

    Фото: Facebook/ Лола Каримова-Тилляева

    Фото: Facebook/ Лола Каримова-Тилляева
    Арка туйнукларини безашда эса ислимий услубидаги қирқма нақшлар ва турфа рангдаги қимматли табиий тошлардан фойдаланилган.

    Фото: Facebook/ Лола Каримова-Тилляева

    Фото: Facebook/ Лола Каримова-Тилляева
    Гумбазнинг ички қисми кундал услубидаги нақш-у нигор ва зар билан зийнатланган.Обиданинг ички ва ташқи безагига оид ҳар бир бадиий элемент Ўрта Осиё ва Самарқанд анъанавий мактаб ва услубларига таянилган ҳолда махсус ишланган.Мақбара ўртасидаги қабр тоши ақиқдан бўлиб, унинг теграсида Қуръон оятлари ва Амир Темур ҳамда Темурийлар даврига оид ёзувлар битилган.

    Фото: Facebook/ Лола Каримова-Тилляева

    Фото: Facebook/ Лола Каримова-Тилляева
    Меъморий мажмуани бунёд этишда кўрсатилган ёрдам учун Биринчи Президент беваси — ойим Татьяна Акбаровна Каримовага, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевга, Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш бош бошқармасига, ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси марказига ҳамда Ёдгорликлар ва тарихий масканларни муҳофаза қилиш бўйича халқаро кенгашга (ИКОМОС) ўз миннатдорлигимни изҳор этаман.

    Отамнинг мақбараларини барпо этишда иштирок этган барча инсонларга, меъмор ва қурувчиларга самимий ташаккуримни билдираман.

    Лола Каримова-Тиллаева, Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг қизи

    03.09.2017, 12:05   Изоҳ (0)   54448
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Толимаржон ИЭСда 7,2 млрд киловатт-соат қўшимча электр энергия ишлаб чиқарилади

    03.09.2017, 11:17

    Ҳайвонлар ҳимоячилари Ўзбекистон Президентидан уйсиз ҳайвонлар муаммоларига эътибор қаратишни сўрамоқда

    03.09.2017, 10:11

    Гурбангули Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёевни Мустақилликнинг 26 йиллиги билан қутлади

    03.09.2017, 09:10

    Нукусда Ибройим Юсупов номидаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати фойдаланишга топширилди

    03.09.2017, 09:03

    Самарқандда Ислом Каримов ёдгорлик мажмуаси очилди (фото)

    03.09.2017, 08:11

    Шавкат Мирзиёев Мирзачўл тумани ҳокимини ва Жиззах вилоятининг бош солиқчисини ишдан олди (видео)

    03.09.2017, 01:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Олимлар куйиш ва яраларни даволаш учун “суюқ” тери яратди

    Дунё | 13 август, 00:10

    “Штат улкан рус меросини сақлаб қолмоқда” — Алясканинг собиқ вице-губернатори

    Дунё | 12 август, 23:50

    Жанубий Корея суди собиқ президентнинг рафиқасини қамоққа олиш учун ордер берди

    Дунё | 12 август, 23:40

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш бўйича тестлар қачон ўтказилиши маълум бўлди

    Ўзбекистон | 12 август, 23:30

    Исроил Ғазони бомбардимон қилишни кучайтирди. Бир суткада 89 киши ҳалок бўлган

    Дунё | 12 август, 23:15

    Испания ва Португалияда ўрмон ёнғинлари авжига чиқмоқда

    Дунё | 12 август, 23:00

    Зеленский 22 ёшгача бўлган украиналиклар учун чегарадан ўтишни соддалаштиришни топширди

    Дунё | 12 август, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.