• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +43°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ҳайвонлар ҳимоячилари Ўзбекистон Президентидан уйсиз ҳайвонлар муаммоларига эътибор қаратишни сўрамоқда

    Ҳайвонлар ҳимоячилари Ўзбекистон Президенти ва ҳукуматининг эътиборини ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабат муаммосига қаратиш мақсадида change.org сайтида петиция эълон қилди. Бу ҳақда «Новости Узбекистана» хабар берди.

    Фото: «Новости Узбекистана»

    Фото: «Новости Узбекистана»

    «Бизга эътибор қаратинг», деган сўзлар билан бошланган петиция бир неча кун олдин Ўзбекистондаги ҳайвонлар ҳимоячилари томонидан ишга туширилган. Петицияда улар Президентдан ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабат учун жазони қаттиқлаштиришни ва ҳайвонлар муҳофазаси бўйича қонун қабул қилишни сўрамоқда.

    «Мазкур қонун лойиҳаси бир неча йилдан бери кўриб чиқишда турибди, бироқ ҳали ҳам қабул қилингани йўқ. Бугунги кунда бутун дунёда давлат томонидан қўллаб-қувватланадиган ҳайвонларни ҳимоя қилувчи кўплаб ташкилотлар, жамиятлар ва гуруҳлар бор. Биз шиддат билан ривожланаётган мустақил ва тараққий этган республикамиз, нима учун унда ҳайвонларга ўрин йўқ? Фақат одамнинг айби билан ҳайвонлар кўчада қолмоқда, улар ҳеч кимга керак эмас. Уларга қасддан жароҳат етказилади, айниқса, байрамлар олдидан, улар шафқатсизларча, механик йўл билан ўлдирилмоқда, болалар ва катталар уларга таёқ ва тош отади, асфальтга уради, деворга улоқтиради», — дейилади петиция матнида.

    Ҳайвонлар ҳимоячиларининг таъкидлашича, ички ишлар ходимлари ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабат юзасидан ариза берувчиларни жиддий қабул қилмайди, аризани қабул қилишдан ва таҳқирлаш фактини қайд этишдан бош тортади.

    Кўнгиллилар бу ҳолатда муаммони битта жарима билан ҳал қилиб бўлмайди, деб ҳисобламоқда. Жарима миқдорини бир неча марта кўпайтириш ёки жиноий жазо белгилаш таклиф қилинмоқда.

    Бундан ташқари, ҳайвонлар ҳимоячилари наслсиз, клубларга аъзо бўлмаган ва қабиласиз уй ҳайвонларини боққанлик учун катта миқдорда жарима татбиқ этишни ва уларни боқишни тақиқлашни таклиф қилмоқда. Шунингдек, наслсиз ҳайвонларни мажбурий тартибда стерилизация қилиш ва кастрация (бичиш) ҳақидаги қонун қабул қилиш таклиф қилинмоқда. Бунда ҳайвон ҳақиқатдан ҳам стерилизация қилингани ҳақида гувоҳнома берилиши керак. Шу билан бирга, ҳимоячилар фуқароларга уй ҳайвонларини кўчага ташлаб кетгани учун моддий жавобгарликни белгилаш ва ҳайвонлар сайр қилиши учун махсус жойлар қуришни муҳим, деб ҳисобламоқда.

    Асосий талаб сифатида ҳайвонлар ҳимоячилари бир неча йилдан бери курашиб келаётган, ҳайвонларни сақлаб туриш жойларида уларни механик йўқ қилишни бекор қилиш кўрсатилмоқда.

    «Кўплаб ривожланган мамлакатлардаги каби инсоний эвтаназияни (даволаб бўлмайдиган касалликдан қийналаётган ҳайвонни махсус воситалар ёрдамида ўлдириш) татбиқ қилиш, ҳайвонларни овлаш хизматларида бўлаётган ҳодисалар устидан ҳайвонларни муҳофаза қилиш ва уйсиз ҳайвонларни қутқариш жамиятлари вакиллари назоратини татбиқ қилиш зарур», — деб таъкидланган петицияда.

    Кўнгиллилар қайд этишича, бу муаммонинг ечимида вазиятни комплекс тарзда яхшилайдиган глобал фикр керак. Бириничи навбатда, болаларга боғчадан, мактабдан бошлаб ҳайвонларга меҳрни уйғотиш, жонли бурчакларни ташкил қилиш, ҳайвонларни хафа қилиш эмас, ҳимоя қилиш кераклиги ҳақида гапириш кераклиги ҳайвонлар ҳимоячилари томонидан таъкидланмоқда.

    «Биз бир неча марта ҳайвонларни сақлаш учун жой ажратишни сўраб мурожаат қилдик, кўнгиллилар бу иш билан шуғулланишга тайёр. Бироқ бу давлат кўмагида бўлса, икки баравар самарали бўлади. Бир эмас, бир нечта сақлаш жойини ташкил этиш керак, одамлар бажонидил ёрдам беради, айниқса, бу шаффоф бўлса. Бизда ҳайвонларни даволаш, стерилизация ва кастрация қилишда тўлов қилиш имконини берувчи Click тизими бор. Муаммо шундаки, бизда реклама йўқ ва бундай хизмат ҳақида билувчилар кам. ОАВ ва телевидениени, албатта, жалб қилиш керак», — дейилади петицияда.

    03.09.2017, 10:11   Изоҳ (0)   12616
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Гурбангули Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёевни Мустақилликнинг 26 йиллиги билан қутлади

    03.09.2017, 09:10

    Нукусда Ибройим Юсупов номидаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати фойдаланишга топширилди

    03.09.2017, 09:03

    Самарқандда Ислом Каримов ёдгорлик мажмуаси очилди (фото)

    03.09.2017, 08:11

    Шавкат Мирзиёев Мирзачўл тумани ҳокимини ва Жиззах вилоятининг бош солиқчисини ишдан олди (видео)

    03.09.2017, 01:57

    Шавкат Мирзиёев Татьяна Каримова билан бирга Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди (видео)

    03.09.2017, 01:43

    Шавкат Мирзиёевга «E-tarozi» дастури ҳақида маълумот берилди. 2017 йилда пахта ҳосилини қабул қилиш жараёни тўлиқ видеога ёзиб олинади

    02.09.2017, 23:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сурия ҳукумати Сувайда шаҳрида тартиб ўрнатилганини, бадавий қабилалар ортга чекинганини маълум қилди

    Дунё | 20 июл, 16:50

    Ўзбекистонда гепатитни аниқлаш мақсадида скринингдан ўтказилганлар сони маълум қилинди

    Ўзбекистон | 20 июл, 16:20

    Исроил гуманитар ёрдам олиш учун кетаётган 36 нафар ғазоликни ўлдирди

    Дунё | 20 июл, 15:47

    “Барселона” Маркус Рэшфорд борасида “Манчестер Юнайтед” билан келишувга эришди

    Спорт | 20 июл, 14:35

    Венгрия раҳбари Европа Иттифоқининг Украина учун 100 млрд евролик бюджетини блоклаш билан таҳдид қилди

    Дунё | 20 июл, 14:10

    Ўзбекистонда тазйиқ ва зўравонлик содир этганлар психокоррексиядан ўтказилади

    Ўзбекистон | 20 июл, 13:40

    “Босқинни ҳеч қачон тан олманг”. Озарбайжон президенти Украина яхлитлигини тиклаш бўйича тавсиялар берди

    Дунё | 20 июл, 13:10

    Украина Австралиядан Абрамс танкларининг дастлабки партиясини олди

    Дунё | 20 июл, 12:40

    Ўзбекистонда ҳафта бошида ҳаво ҳарорати қанчага кўтарилиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 20 июл, 12:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.