Шимолий Кореяда 3 сентябрь, якшанба куни рўй берган зилзилага сабаб бўлгани тахмин этилаётган ядро қурилмаси кучи олдинги синовларда кузатилганидан 10 баробар ортиқ бўлди. Бу ҳақда, Япония метеорология агентлигига таяниб, Reuters маълум қилди, деб хабар беради «РБК».
«Бу КХДР шимоли-шарқий қисмида шу пайтгача қайд этилган энг қудратли силкиниш бўлди. Унинг кучи олдингиларидан камида 10 баробар ортиқ эди», — таъкидлади агентлик вакили.
Япония ташқи ишлар вазири Таро Кано мамлакат миллий хавфсизлик кенгаши йиғилишидан сўнг сейсмологлар қайд этган силкинишларни ер ости ядро портлаши келтириб чиқарганини билдирди.
Yonhap агентлигига кўра, Жанубий Корея экспертлари КХДРнинг янги портловчи қурилмаси кучи 100 килотоннага етиши мумкинлигини таъкидламоқда.
Изоҳ (0)