Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашида Ёшлар пресс-клубининг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Унда вазирлик, идора ва ташкилотлар вакиллари, ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этди, деб хабар беради «Ўзбекистон 24» телеканали.
Қайд этилишича, Ёшлар пресс-клуби ёшлар мавзусидаги муаммоли масалалар бўйича ишончли ахборотни ёритиш, матбуот анжуманлари, брифинглар, семинарлар, давра суҳбатлари ва учрашувларни ўтказиш орқали коммуникатив майдонни яратиш ҳамда ёшларнинг муаммолари ва уларнинг ечимларига қаратилган турли жанр ва шаклларда таҳлилий кўрсатувлар, теледебатлар тайёрлашга катта эътибор қаратади.
Клуб турли соҳалардаги ёшлар ҳаётини ўрганиш, манфаатларини ҳимоя қилиш ва улар билан жамоатчиликни таништириш борасида ўзига хос минбар бўлади.
Изоҳ (0)