• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёевнинг Тошкентда Ислом Каримов ҳайкалининг очилишидаги нутқи

    Бугун, 31 август куни Тошкентдаги Оқсарой қароргоҳи олдида Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали очилди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг маросимдаги нутқини ЎзА келтирди.

    Фото: Facebook / Шавкат Мирзиёев

    Фото: Facebook / Шавкат Мирзиёев

    Қадрли ватандошлар!

    Ҳурматли Татьяна Акбаровна!

    Азиз меҳмонлар!

    Бугун сизлар билан азим Тошкентнинг табаррук маскани – Оқсарой қароргоҳи олдида муҳим тарихий воқеа муносабати билан тўпланиб турибмиз.

    Буюк давлат ва сиёсат арбоби, мустақил давлатимиз асосчиси, Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти муҳтарам Ислом Абдуғаниевич хотирасига бағишлаб бунёд этилган ҳайкалнинг очилиш маросимида иштирок этмоқдамиз.

    Ислом Абдуғаниевич бутун умрини жонажон Ўзбекистонимиз учун, унинг озодлиги ва буюк келажаги учун бағишлади.

    Ислом ака тарихимизнинг энг мураккаб ва оғир даврида – миллатлараро зиддиятлар авж олган, иқтисодиёт чуқур инқирозга учраб, республикамиз жар ёқасига келиб қолган кескин ва таҳликали бир шароитда мамлакатга раҳбарлик қилиш масъулиятини ўз зиммасига олдилар.

    Ватанимиз тарихида янги давр бошланган кун – 1991 йил 31 августда Ислом Абдуғаниевич Ўзбекистон мустақиллигини эълон қилдилар ва чорак аср давомида давлатимизни изчиллик ва собитқадамлик билан бошқардилар.

    Биринчи Президентимиз раҳбарлиги остида тарихан қисқа даврда юртимизда кенг кўламли таркибий ислоҳотлар амалга оширилди. Юқори технологияларга асосланган янги саноат тармоқлари барпо этилди ва ривожлантирилди. Замонавий йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмалари бунёд этилди. Қишлоқ хўжалигида чуқур ислоҳотлар амалга оширилди.

    Ислом Абдуғаниевич бошчилигида Ватанимиз мустақиллиги ва сарҳадларимиз дахлсизлигини, халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини ишончли ҳимоя қилишга қодир бўлган замонавий миллий армия барпо этилди.

    Буюк Юртбошимизнинг ташаббуси билан мамлакатимизда маънавий қадриятларимизни тиклаш, муқаддас динимиз, урф-одатларимиз, бебаҳо тарихий меросимизни асраб-авайлаш ва ривожлантириш давлат сиёсати даражасига кўтарилди.

    Ислом Абдуғаниевич ўз ҳаёти ва фаолиятининг мазмуни бўлган «Биздан озод ва обод Ватан қолсин!» деган эзгу ғояни илгари сурдилар ва бу даъват барчамизнинг қалбимиздан чуқур жой олди.

    У киши «Элим деб, юртим деб, ёниб яшаш керак» деган ўзининг ғоясига бир умр амал қилиб, келажак авлодлар учун буюк ибрат мактабини яратдилар.

    Ислом ака миллатнинг ҳақиқий етакчиси сифатида она халқини, гўзал ва бетакрор Ўзбекистонни жонидан ҳам ортиқ севар, унинг манфаатларини ҳимоя қилиш ва рўёбга чиқаришни ўз ҳаётининг бош мақсади, деб билар эдилар.

    Ўз навбатида, халқимиз ҳам доимо эл-юрт ташвиши билан яшаган Биринчи Президентимизни чексиз меҳр билан севар ва ўзининг улуғ раҳбари сифатида у киши билан ҳақли равишда фахрланар эди.

    Ҳурматли ватандошлар!

    Биринчи Президентимизнинг хотирасини абадийлаштириш учун халқимиз, кенг жамоатчиликнинг хоҳиш-истаклари ва таклифларини инобатга олиб амалга ошираётган ишларимиз, ўйлайманки, барчангизга яхши маълум.

    Тошкент шаҳридаги халқаро аэропорт, Тошкент давлат техника университети, Асака автомобиль заводи, Фарғона шаҳридаги Санъат саройи, пойтахтимиз ва ҳудудларимиздаги марказий кўчалар, Оқсарой қароргоҳида ўз фаолиятини бошлаган илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси, махсус хайрия жамоат фонди Ислом Абдуғаниевичнинг муборак номлари билан аталди.

    2 сентябрь куни хайрли ишларимизнинг давоми сифатида Ислом Абдуғаниевич туғилиб вояга етган, мангу ором топган азим Самарқанд шаҳрида улуғ Йўлбошчимизнинг ҳайкали очилишига бағишланган маросим ўтказилади.

    Шунингдек, Қарши шаҳрида ҳайкал ўрнатиш ва Самарқанд шаҳрида ёдгорлик мажмуасини барпо этиш бўйича бошлаган ишларимизни тўлиқ якунлаб, у кишининг туғилган кунига 80 йил тўладиган сана – 2018 йил 30 январда тантанали очилиш маросимини ўтказамиз.

    Муҳтарам дўстлар!

    Биринчи Президентимиз ҳаётининг энг фаол ва жўшқин пайтини – талабаликдан бошлаб умрининг охирига қадар бўлган даврни азим Тошкент шаҳрида ўтказдилар. Ўзларининг бор билим ва салоҳиятини, ғайрат-шижоатини Ўзбекистонимизнинг барча ҳудудлари қатори пойтахтимизнинг янада обод ва кўркам бўлишига, гуллаб-яшнашига бағишладилар.

    Ислом Абдуғаниевич Тошкентни Ватанимизнинг олтин остонаси, деб атар эдилар.

    У кишининг «Тошкент тимсолида Ўзбекистонни, Ўзбекистон тимсолида Тошкентни кўрамиз» деган чуқур маъноли сўзларини шу бугунги тарихий кунда яна бир бор эсга олиш ўринли, деб ўйлайман.

    Биринчи Президентимиз томонидан барпо этилган мана шу қароргоҳда у кишининг давлат раҳбари сифатидаги фаолиятининг энг ёрқин дамлари ўтган эди.

    Айнан шу ерда халқимиз, мамлакатимиз тақдири ва келажагига оид ғоят муҳим бўлган кўплаб фармон ва қарорлар қабул қилингани сизларга яхши маълум.

    Бундан бир йил олдин бошимизга тушган оғир мусибат туфайли ҳувиллаб қолган Оқсарой қароргоҳи бугун Ислом аканинг меҳрли сиймоси туфайли янада очилиб, нурафшон бўлиб, эл-юртимизни ўз бағрига чорламоқда.

    Бугун ушбу қароргоҳ олдида халқимиз, давлатимиз номидан буюк Йўлбошчимизнинг хотирасига ҳурмат-эҳтиром кўрсатар эканмиз, ўйлайманки, барчамиз Ислом Абдуғаниевичнинг бу муаззам ҳайкали шу майдонга алоҳида улуғворлик ва салобат бағишлаб турганига гувоҳ бўлмоқдамиз.

    Ишончим комил, бугундан бошлаб ушбу мажмуа бутун халқимиз учун бир умрга қутлуғ ва табаррук қадамжо бўлиб қолади, албатта.

    Тошкент аҳли, мамлакатимизнинг барча шаҳар ва қишлоқларидан келадиган ватандошларимиз, чет эллик меҳмонлар, давлат ва жамоат арбоблари бу ерга ташриф буюриб, ёдгорлик мажмуасини зиёрат қилиб, Биринчи Президентимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирадилар.

    Бу масканга қадам қўйган ҳар бир инсон муҳтарам Ислом Абдуғаниевич юрган йўлаклардан, хиёбонлардан ўтиб, музей билан яқиндан танишиб, истиқлолимиз меъмори ва асосчиси билан хаёлан учрашгандек, мулоқот қилгандек бўлади.

    Барчамизга яхши маълум, Ўзбекистоннинг дунё ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллашида ҳам Ислом Абдуғаниевичнинг хизматлари беқиёсдир.

    Фурсатдан фойдаланиб, бугунги маросимда иштирок этаётган, мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган хорижий давлатларнинг элчилари ва дипломатик корпус вакилларига Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти хотирасига кўрсатаётган ҳурмат ва эътиборлари учун чин қалбимдан миннатдорлик билдиришга рухсат этгайсиз.

    Азиз дўстлар!

    Ишонаман, Ислом Абдуғаниевичнинг муҳташам ҳайкали қад ростлаган ушбу қутлуғ маскан халқимиз, барча ёшларимиз учун Ватанга юксак меҳр ва садоқат кўрсатиб яшашнинг чинакам тимсолига айланади, катта тарбия ва ибрат мактаби бўлиб хизмат қилади.

    Орадан йиллар, асрлар ўтади, муҳтарам Биринчи Президентимизнинг номи ва у киши бошчилигида амалга оширилган буюк ишлар юртимизнинг шонли тарихида ўчмас саҳифа бўлиб мангу қолади.

    Эътиборингиз учун раҳмат.

    31.08.2017, 21:29   Изоҳ (0)   18503
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон Мустақиллигининг 26 йиллиги, Тошкентда очилган Ислом Каримов ҳайкали, Хитойга мағлуб бўлган Бабаян шогирдлари ва куннинг бошқа муҳим хабарлари

    31.08.2017, 21:20

    Лола Каримова-Тиллаева Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти ҳайкали пойига гул қўйди (фото)

    31.08.2017, 19:28

    Юқори Чирчиқ туманида маҳалла раиси пора олаётган вақтда ушланди

    31.08.2017, 19:05

    Миллий матбуот марказида энергетик ресурслар ҳисоблагичларини қиёслашдан ўтказиш жараёнларини такомиллаштиришга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди

    31.08.2017, 17:50

    Шавкат Мирзиёев судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ҳақидаги қарорни имзолади

    31.08.2017, 16:51

    Ўзбекистон—Қирғизистон Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиши масалалари бўйича учрашувлар бўлиб ўтди

    31.08.2017, 16:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.