Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Хитойга қарши ҳаракат қиладиган таркиби аниқ бўлди. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар берди.
Узоқ танаффусдан сўнг миллий терма жамоа дарвозасини Игнатий Нестеров эгаллайди. Ҳимоя қанотларидан Виталий Денисов ва Ислом Тўхтахўжаев жой олди. Марказда эса Хитой Супер Лигасида тўп сурадиган Анзур Исмоилов ва Егор Кримец ҳаракат қилади.
Марказ Одил Аҳмедов, Отабек Шукуров, Сервер Жепаровга ишонилди. Уларнинг икки четида Марат Бикмаев ва Элдор Шомуродов бор. Ҳужумчи Игорь Сергеев.
Азиз Ҳайдаров, Фозил Мусаев, Сардор Рашидов, Темурхўжа Абдухолиқов каби футболчилар захирада қолди.
Изоҳ (0)