ЖЧ—2018 саралашидан ўрин олган Хитой — Ўзбекистон ўйини олдидан меҳмонлар бош мураббийи Самвел Бабаян матбуот анжуманида иштирок этди, деб ёзди «Championat.asia» нашри. Унда мутахассис журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарган.
Сервер Жепаров: Олдиндаги ҳар икки ўйинда ҳам ғолиб чиқишимизга ишоняпман
Мамлакатимизда футбол ривожланиши учун Жаҳон чемпионатида иштирок этиш орзумизни амалга оширмоқчимиз. Мундиал учун жуда катта ишлар қилинди. Ватанимизга яхши кайфиятда қайтишга умид қиламиз.Хитой айни дамда дунё футболида ривожланиш марказига айланган. Улар футболда ислоҳотлар ўтказмоқда. Футболнинг ривожланиши мамлакат термасига ижобий таъсир кўрсатади.
Бизда Хитой лигасида тўп тепадиган футболчилар бор. Шунингдек, ўйин олдидан баъзи муаммоларимиз бор. Шунга қарамай, ижобий натижа билан қайтишга умид қиляпмиз.
Тошкентдаги ўйиндан сўнг Хитой бош мураббийни ўзгартирди. Мен Марчелло Липпини жуда ҳурмат қиламан. У келганидан сўнг, термада ижобий ўзгаришлар бўлди. Ҳозир эртанги баҳс ҳақида бош қотиряпмиз, рақиб ўйинини жиддий ўрганиб чиқдик.
Самвел Бабаян, Ўзбекистон термаси бош мураббийи
Хитой — Ўзбекистон учрашувини 10 йиллик танаффусдан кейин Хайрулла Ҳамидов шарҳлайди
Бабаяннинг аниқлик киритишича, Ухандаги об-ҳаво анча яхши, мураббий эса бунга хайрон қолган.Уханга келишдан олдин, бу ернинг об-ҳавосини ўргандим. Бироқ етиб келганимиздан сўнг ҳайрон бўлдим, ҳаво жуда яхши. Эртага икки жамоа ҳам тезкор ўйин кўрсатишига ишонаман.Хитой — Ўзбекистон учрашуви 31 август куни Тошкент вақти билан 17:00 да старт олади.Самвел Бабаян, Ўзбекистон термаси бош мураббийи
Изоҳ (0)