Камбоджада Berry текстиль фабрикасининг 73 ишчини бир пайтнинг ўзида ҳушидан кетиб қолди. Бу ҳақда Камбоджанинг Fresh News янгилик портали маълум қилди.
Жабрланувчиларнинг бари шифохонага етказилди. Шифокорлар уларда бир хил симптомларни — кўнгил айниши, бош айланиши, юрак уришининг тезлашишини аниқлади. Айни пайтда уларнинг аҳволи барқарор деб баҳоланмоқда.
Корхонада ўша пайта жами 2 минг киши ишлаётган эди. Расмийлар воқеа сабаблари аниқлангунига қадара фабрикани ёпиб қўйди.
Berry H&M бренди остида маҳсулот ишлаб чиқаради.
Изоҳ (0)