Исландия отлари халқаро федерацияси (FEIF) жониворларни расмий маълумотлар базасига киритиш учун уларнинг номи исланд тилида бўлиши кераклиги ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Маҳаллий ОАВга кўра, қоида Мосан лақабли уч ёшли бияни «номи исланд грамматикаси қоидаларига зид бўлгани учун» рўйхатдан ўтказиш рад этилгач, қабул қилинди.
Мазкур қоида жониворларнинг эгалари отлари сотиш ёки кўпайтириш учун маълумотлар базасида пайдо бўлишини истаган тақдирда қўлланади. Оддий исландияликлар отларини ўзлари истаганча аташи мумкин.
Изоҳ (0)