БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Зайд Раъд ал-Ҳусайн АҚШ президенти Дональд Трампни сўз эркинлигига дахл қилишда айблади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Дарҳақиқат, АҚШ конституцияси асосларидан бири бўлган ва Қўшма Штатлар узоқ йиллар давомида ҳимоя қилиб келган сўз эркинлиги президент томонидан ҳужумга учраётганини кўрсангиз, ҳайратланар экансиз», — деди у Женевада журналистлар олдида қилган чиқишида.«Бу кутилмаган бурилиш, — сўзида давом этди ал-Ҳусайн. — Охир-оқибат бу воқеаларнинг ўта хатарли ривожланишидир».
БМТ комиссарининг қўшимча қилишича, Трампнинг журналистларга нисбатан салбий баёнотлари сиёсий ва ижтимоий гуруҳлар ўртасида адоват уруғини экишга уриниш сифатида баҳоланиши мумкин.
Изоҳ (0)