Дортмунд прокуратураси Россия ва Германия фуқароси бўлган 28 ёшли Сергей В. га нисбатан айблов илгари сурди. У «Боруссия» футбол жамоаси автобусини портлатиб юборишга уринганида ушланган эди, деб хабар беради Meduza.
Айтилишича, у шу йўл билан футбол жамоаси акциялари нархининг тушишида пул ишламоқчи бўлган.
Сергей В. 28 кишини ўлдиришга қасд қилишда, икки кишига оғир тан жароҳати етказишда, шунингдек, ноқонуний портловчи модда сотиб олишда айбланмоқда.
Сергей В.нинг ўзи, адвокатининг сўзларига қараганда, айбсизлигини уқтирмоқда.
Воқеа 11 апрель куни бўлиб ўтган эди. Ўшанда «Монако»га қарши учрашувда иштирок этиш учун кетаётган «Боруссия» жамоаси автобуси йўлида учта портловчи модда ҳаракатга келган эди. Футболчи Марк Бартра ва спортчиларга ҳамроҳлик қилган полициячи жароҳатланган эди.
Изоҳ (0)