Германиянинг Гамбург шаҳрида давом этаётган бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг чорак финалига қадар 9 нафар ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси етиб келди.
Рио Олимпиадаси совриндори ҳисобланган Мурод Аҳмадалиев илк жангдаёқ қозоғистонлик спортчига имкониятни бой берганини айтмаса, қолган барча ўзбекистонликлар ғалаба қозонишга муваффақ бўлди.
Ўз иштирокини 1-босқичдан бошлаган боксчилардан Санжар Турсунов (-91 кг) ва Жасур Латипов (-52 кг) ҳозиргача 2 тадан жангда ғалаба қозонди. Қолган 7 боксчи 2-босқичдан ЖЧ баҳсларига қўшилди ва биринчи жангида рақибларини мағлуб этди.
Ҳозиргача ўзбекистонлик икки боксчи рақибларини нокаут қилишга муваффақ бўлди: Исроил Мадримов (-75) ва Баҳодир Жалолов (+91).
52 кг: Жасур Латипов — Даниэл Асенов (Болгария) — 3:260 кг: Элнур Абдураимов — Карен Тоноканян (Арманистон) — 4:169 кг: Шаҳрам Ғиёсов — Евгений Барабанов (Украина) — 5:081 кг: Бектемир Мелиқўзиев — Муслим Гажимагомедов (Россия) — 4:1+91 кг: Баҳодир Жалолов — Кем Ларсен (Дания) — нокаут
Изоҳ (0)