Германия Бундеслигасининг 2-тур беллашувларига якун ясалди.
Мамлакатнинг амалдаги чемпиони «Бавария» мазкур турда Роберт Левандовскининг дубли эвазига зафар қучди. Польшалик ҳужумчи ўтган турда ҳам ўз ҳисобига гол ёзиб қўйганди. Қайд этиш керак, Мюнхен клуби қитъа чемпионлиги учун Неймари бор «ПСЖ» билан рақобат қилиши керак бўлади.
Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичида Мадриднинг «Реал»и билан рақобат ҳосил қиладиган «Боруссия Дортмунд» 2-турда ҳам ишончли ғалабани қўлга киритди. Петер Бош шогирдлари ортда қолган турлар давомида қуруқ серияни сақлаб қолди ва тўплар нисбатига кўра турнир жадвалида карвонбоши бўлиб турибди.
Германия Бундеслигаси 2-тур ўйинлари 26 август, шанба
Изоҳ (0)