«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида Ўзбекистон туризм салоҳияти тақдимотида авиаташиш бўйича хизматларини таклиф этди. Бу ҳақда «Дарё»га МАК матбуот хизмати маълум қилди.
Мумбайнинг 100 дан ортиқ сайёҳлик компанияси иштирок этган тақдимотда Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти, тарихий ва меъморий обидалари, табиати, иқлим шароитлари, маданияти ва анъаналари ҳақида батафсил маълумот берилди.
МАКнинг Деҳлидаги вакили А. Отабоев меҳмонларни миллий авиаташувчи, парвозлар йўналиши, ҳаво кемалари авиапарки, мамлакат аэропортларида яратилган шароитлар билан таништирди. Авиакомпания томонидан парвозлар хавфсизлигини таъминлаш ва тақдим этилаётган хизматлар сифатини ошириш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида маъруза қилди.
Ҳиндистон туризм компаниялари вакиллари Тошкент ва Мумбай ўртасида тўғридан тўғри авиақатновнинг очилиши Ўзбекистонни маҳаллий туризм бозоридаги энг харидоргир йўналишлардан бирига айлантиришига умид билдирди.
Изоҳ (0)