• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12589.35
    • RUB157.64
    • EUR14656.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Ўзбекистон бокс терма жамоаси ортда қолган 12 та Жаҳон чемпионатида қандай иштирок этган?

    Германиянинг Гамбург шаҳрида старт олган бокс бўйича Жаҳон чемпионати Ўзбекистон термаси учун 13-си ҳисобланади. «Оламспорт» нашри ортда қолган 12 та мундиалдаги натижаларга эътибор қаратишни лозим топган.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    10-ўрин

    1974 йилдан буён ўтказиб келинаётган бокс бўйича Жаҳон чемпионатларида медаль жамғариш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 10-ўринни эгаллаб турибди. Ҳозирча ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари мундиалларда 5 та олтин, 10 та кумуш ва 15 та бронза медалини қўлга киритган.

    Бу борада Куба боксчилари билан рақобатлашиш жуда қийин. Улар энг яқин таъқибқичиси бўлган Россиядан 44 та кўпроқ олтин олишга эришган.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Агар рейтингга эътибор берилса, Собиқ Иттифоқ термаси 15 та олтин медални қўлга киритганини кўриш мумкин. Айтиш керакки, мана шу олтинлардан бири ўзбекистонлик Руфат Рисқиевга тегишли. У 1974 йил Гаванадаги Жаҳон чемпионатида шоҳсупа чўққисига чиқишга муваффақ бўлганди.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Шунингдек, 1991 йил Артур Григорян Сиднейдаги Жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритган.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    ЖЧ мезбонлари

    Ўзбекистон бокс терма жамоаси Жаҳон чемпионатларидаги иштирокини 1993 йил Финляндия мундиали орқали бошлаган. Боксда дунёнинг энг кучли спортчилари ҳар икки йилда бир марта жаҳон чемпионлиги учун кураш олиб бориши инобатга олинса, Ўзбекистон делегацияси мундиалга бунгача 12 марта ташриф буюргани ойдинлашади.
    • Финляндия—1993 (Тампере)
    • Германия—1995 (Берлин)
    • Венгрия—1997 (Будапешт)
    • АҚШ—1999 (Хьюстон)
    • Буюк Британия—2001 (Белфаст)
    • Таиланд—2003 (Бангкок)
    • Хитой—2005 (Мианянг)
    • АҚШ—2007 (Чикаго)
    • Италия—2009 (Милан)
    • Озарбайжон—2011 (Боку)
    • Қозоғистон—2013 (Олмота)
    • Қатар—2015 (Доҳа)
    Германия—2017 (Гамбург) бу борада Ўзбекистон учун 13-Жаҳон чемпионати бўлади.

    Олтинлар

    Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧда 5 та олтин қўлга киритгани айтилди. Бунда 4 нафар боксчи номи келтирилади: Руслан Чагаев, Муҳаммадқодир Абдуллаев, Ўткирбек Ҳайдаров ва Аббос Атоев. Аббос Жаҳон чемпионатларида 2 та олтин қўлга киритган ягона ўзбекистонлик боксчи ҳисобланади.

    Руслан Чагаев 1997 йил Венгриянинг Будапешт шаҳрида олтин медалга эга чиққан. Кейинроқ кубаликликлар унинг профессионал рингга чиқиб улгургани ҳақида бонг уриб, олтин медални бекор қилишни сўраган, деб маълумот берган «Оламспорт».

    Шунга қарамай, Чагаев 2001 йил Буюк Британияда барибир ўзини кўрсатди ва барча рақибларини енгиб, олтин медални қўлга киритди.

    Ўзбекистон терма жамоаси учун энг омадли ЖЧ 1999 йил Хьюстонда бўлиб ўтганидир. Ўшанда Муҳаммадқодир Абдуллаев ҳамда Ўткирбек Ҳайдаровга олтин медаль насиб қилган, Тўлқин Турғунов кумушни қўлга киритган.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Аббос Атоев эса Чикаго ва Миланда муваффақият қозонган. Кетма-кет икки мусобақада олтин медалга эга чиққан боксчи Ўзбекистон тарихидан жой олган.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Доҳа—2015

    Қатар пойтахтида ўтган сўнгги Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 3 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритди. Яъни, Ўзбекистон терма жамоаси олтин медалга эга чиқа олмади.

    Бироқ бир йил ўтиб Ўзбекистон бокс термаси Рио—2016 Олимпиадасида барчани ўзига қаратиб, умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритди. Шу важдан олиб қараганда, ўзбекистонлик боксчилар Гамбургга фаворитлардан бири сифатида йўл олган. Осиё чемпионатидаги 10 та имкониятдан 9 та олтинга эга чиққан Ўзбекистон термаси Қозоғистондан анча илгарилаб кетиб қолди. Энди бу юришни Жаҳон чемпионатида ҳам давом эттириш керак.

    Ўзбекистон бокс терма жамоаси Жаҳон чемпионатлари тарихида бирор марта ҳам умумжамоа ҳисобидан биринчи бўлмаган.

    26.08.2017, 12:00   Изоҳ (0)   76478
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳожибой Тожибоев — бўм-бўш стадионда ўтказиладиган футбол учрашуви ҳақида (видео)

    23.08.2017, 19:46

    Фото: ЎФФ президенти бўлиши кутилаётган «Ўзавтосаноат» раҳбари Улуғбек Рўзиқулов — фахрий футболчи

    23.08.2017, 16:24

    Хайрулла Ҳамидов ЎзМТРКнинг «Спорт» телеканалига қайтди

    19.08.2017, 22:14

    Ўзбекистон миллий термасига чақирилган 14 футболчи сабаб Олий Лиганинг учта ўйини қолдирилди

    17.08.2017, 16:10

    Мустақиллик байрами сабаб Бекободнинг «Металлург» клуби Тошкентда мезбон сифатида ўйнайдиган бўлди

    17.08.2017, 15:52

    Ишониш қийин, лекин бу факт: Хитой клуби бир футболчининг трансферидан 26 млн фойда қилди

    17.08.2017, 14:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Олимлар куйиш ва яраларни даволаш учун “суюқ” тери яратди

    Дунё | 13 август, 00:10

    “Штат улкан рус меросини сақлаб қолмоқда” — Алясканинг собиқ вице-губернатори

    Дунё | 12 август, 23:50

    Жанубий Корея суди собиқ президентнинг рафиқасини қамоққа олиш учун ордер берди

    Дунё | 12 август, 23:40

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш бўйича тестлар қачон ўтказилиши маълум бўлди

    Ўзбекистон | 12 август, 23:30

    Исроил Ғазони бомбардимон қилишни кучайтирди. Бир суткада 89 киши ҳалок бўлган

    Дунё | 12 август, 23:15

    Испания ва Португалияда ўрмон ёнғинлари авжига чиқмоқда

    Дунё | 12 август, 23:00

    Зеленский 22 ёшгача бўлган украиналиклар учун чегарадан ўтишни соддалаштиришни топширди

    Дунё | 12 август, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.