Россия Халқаро тергов гуруҳига (JIT) Донецк яқинида Malaysia Airlines авиакомпаниясининг MH17 рейси бўйича учган Boeing самолётига ҳалокати юзасидан радарлар маълумотлари ва уларни ўқиш учун йўриқномаларни тақдим этди. Бу ҳақда терговда иштирок этаётган Нидерландия прокуратураси маълум қилди, дея хабар беради «Ведомости».
Олдинроқ Россия томони берган маълумотларни ўрганишни имконияти бўлмаганди, чунки улар Европа ҳаво навигацияси хавфсизлиги ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган ва бутун дунёда қабул қилинган ASTERIX форматида тақдим этилмаганди.
Нидерландия прокуратурасига кўра, энди маълумотлар айнан шундай форматда тақдим этилди. Улар яқин орада таржима қилинади ва синчиклаб ўрганилади.
Изоҳ (0)