Бразилия бош прокурори Родригу Жано мамлакатни 1985—1990 йилларда бошқарган собиқ президент Жозе Сарней, парламент юқори палатаси собиқ раҳбари Ренан Калейрус ва 3 нафар сенаторга қарши коррупцияда айблов илгари сурди. Бу ҳақда Globo телеканали маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Мазкур жиноий иш қатнашчиларининг бир қисми амалдаги парламент аъзолари бўлгани сабабли уларга нисбатан айблов эълон қилиш бўйича якуний қарор Бразилия Олий суди томонидан қабул қилинади.
Тергов тахминига кўра, гумонланувчилар Petrobras нефтгаз корпорациясининг шўъба корхонаси Transpetro компанияси собиқ президенти Сержиу Машадудан ноқонуний равишда маблағ олиб келган.
Бунинг эвазига унга лавозимини сақлаб қолиши ва тижорий фаолиятида кўмак берилган. Машадунинг ўзи ҳам ушбу иш бўйича гумонланувчи ҳисобланади.
Изоҳ (0)