Шимолий Корея махсус хизматлари мамлакат раҳбари Ким Чен Иннинг хавфсизлигини таъминлаш учун СССР махсус хизмати — давлат хавфсизлиги қўмитасининг (КГБ) собиқ ходимларини ёллади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Расмий Пхеньян АҚШ ва Жанубий Корея Ким Чен Инни жисмонан йўқ қилишга уринишини тахмин қилмоқда ва шунга яраша чоралар кўрмоқда.
Матбуотда айтилишича, февраль ойида КХДР КГБнинг ўн нафар собиқ ходимини Пхеньянга таклиф қилган. Улар Ким Чен Иннинг тан соқчиларини ёллаш учун маслаҳатчи сифатида ёлланган. Хусусан, улардан терактрларни башорат қилиш ва террорчиларнинг хатти-ҳаракатларига жавоб қайтариш тажрибаси қизиқтирмоқда.
Изоҳ (0)