Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, адабиётшунос олим Иброҳим Ғафуров «Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби» фахрий унвони билан тақдирланди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» хабар бермоқда.
Иброҳим Ғофуров ва бошқа бир гуруҳ адабиётшунос олимлар, публицистлар, ёзувчи ва шоирлар Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 25 августдаги фармони билан фахрий унвонлар ва орденлар билан тақдирланган.
Мавзуга доир: Қуддус Аъзам «Дўстлик» ордени билан мукофотланди
Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Малик ҳамда Ёзувчилар уюшмаси аъзолари — шоир Мирпўлат Мирзо «Меҳнат шуҳрати» ордени билан, публицист Аҳмаджон Мелибоев, ёзувчилар Асад Асил, Эркин Самандар, шоирлар Исмоилжон Мирзамаҳмудов, Фарида Бўтаева «Дўстлик» ордени билан тақдирланди.
Президент томонидан мукофотланганларнинг тўлиқ рўйхати билан бу ерда танишиш мумкин.
Изоҳ (0)