Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков «Ёшлар» телерадиоканали директорлигидан қоғозбозлик туфайли кетмаганини маълум қилди. Бу ҳақда у журналист Феруз Муҳаммадга берган интервьюсида айтиб ўтди.
«Ёшлар» телерадиоканали раҳбарлигидан кетишим нотўғри талқин қилинди, мен телеканалдан қоғозбозликни сабаб қилиб кетмадим. Каналдаги фаолиятимда ташкилотчилик ишлари билан банд бўлишни истаган эдим. Маданият вазири ўринбосари сифатида фаолиятимга кўп бўлмаган бўлса-да, ташкилий ишларни ҳам, ҳужжатлар билан ишлашни ҳам бир маромда олиб боряпман, деб ўйлайман.Маданият ва санъат соҳасида бошқарув органи ҳисобланувчи Маданият вазирлигида, энг аввало, ижро интизоми муҳим. Шу жиҳатдан олиб қараса, ҳужжатлар билан ишлаш, вазифалар тақсимотини қилишни қоғозбозлик сифатида тушунмайман. Барча берилаётган ва юкланаётган вазифалар, авваламбор, ҳужжатларга бориб тақалади, шу ўринда «ҳужжатбозлик» билан ишни олиб боришга масъулман.
Озодбек Назарбеков, Маданият вазирининг биринчи ўринбосари
Изоҳ (0)