Қирғизистон парламенти навбатдаги мажлисида президент девони раҳбари Сапар Исоқовни бош вазир сифатида тасдиқлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Тайинловни 90 нафар депутат қўллаб-қувватлади, беш киши қаршилик билдирди.
Бир неча кун муқаддам Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев мамлакат бош вазири Сооронбай Жээнбековнинг истеъфоси ҳақидаги фармонни имзолаган эди. Жээнбеков президент сайловида иштирок этиш учун бош вазирлик ваколатини муддатидан илгари топширишга қарор қилди.
Президент Жўқорғи Кенешга 25 августга қадар ҳукуматнинг янги таркибини тасдиқлашни топширган эди.
Изоҳ (0)