АҚШ президенти Дональд Трамп сенаторлар билан шахсий суҳбатларида Россияга қарши янги санкциялардан норозилик билдирди. Бу ҳақда Politico нашри манбаларига таяниб, «Коммерсантъ» маълум қилди.
Нашрга кўра, АҚШ президенти, жумладан, Сенатнинг хорижий ишлар бўйича қўмитаси раҳбари Боб Коркерни Россияга қарши чекловларни кучайтириш ҳақидаги қонун лойиҳаси чуқур ўйланмаган сиёсий қадам бўлганига ишонтиришга уринган.
Трамп, шунингдек, ҳужжат аксилконституциявий эканлиги ва президентлигига путур етказишини таъкидлаган.
Бироқ сенатор ўз билганидан қолмаган ва қонун лойиҳаси Конгресснинг икки платаси томонидан ҳам маъқулланишини билдирган. «Трампнинг бундан аниқ ҳафсаласи пир бўлди», — дейди Politico манбаларидан бири.
Изоҳ (0)