Россия президенти Владимир Путин Рязань вилоятидаги тери заводига ташриф буюрди, деб ёзади «MK.ru».
Нашр таъкидлашича, Путинда «Кортеж» лойиҳасининг иштирочиларидан бирига айланган завод фаолияти билан танишиш учун шахсий мақсад ҳам бор эди. Гап шундаки, 2018 йилги сайловлардан сўнг давлат раҳбри ўтириши керак бўлган маҳаллий лимузин учун ўриндиқлар айнан шу ерда ишлаб чиқарилади.
Россия президенти заводга ташрифи чоғида, шунингдек, корхона ходимлари билан суҳбатлашди ва улар ишлаб чиқараётган маҳсулотлар сифатини мақтади.
Эслатиб ўтамиз, «Кортеж» лойиҳаси доирасида Россия президенти учун яратилаётган лимузин 850 от кучига тенг 12 цилиндрли двигателга ва тўққиз поғонали автоматик трансмиссияга эга бўлади.
Изоҳ (0)