АҚШнинг Кубадаги элчихонаси ходимларидан камида 16 нафари «акустик қурол»дан жабрланди. Бу ҳақда Давлат департаменти расмий вакили Хизер Науэрт маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru».
«Биз мазкур ҳолатдан жабрланган америкаликлар сони бўйича маълумотни энди олдик. Элчихонамизнинг камида 16 нафар ходимида касалликнинг у ёки бу аломатлари қайд этилганини тасдиқлашимиз мумкин. Уларга АҚШ ва Кубада тиббий ёрдам кўрсатилди. Биз бу вазиятга ўта жиддий ёндошмоқдамиз», — деди Хизер Науэрт.
Давлат департаменти текширувнинг ҳозирги босқичида кимнингдир зиммасига ҳодиса учун жавобгарликни юклашдан бош тортди.
Изоҳ (0)