БМТ ирқий камситишга барҳам бериш қўмитаси АҚШ ҳукуматини Шарлотсвиллдаги воқеалар муносабати билан оқ ирқ устунлиги мафкураси кўринишларига чек қўйиш ва ирқий камситиш билан боғлиқ ҳолатларни қоралашга чақирди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Қўмитанинг тегишли баёноти БМТ инсон ҳуқуқлари олий комиссари бошқармаси сайтида эълон қилинди.
«Дунёда оқ ирқ устунлиги ҳақидаги ирқчилик ғоялари ёки шунга ўхшаш мафкураларга ўрин бўлмаслиги лозим. Улар инсон шаъни ва барчанинг тенглиги тамойилларига зид ҳисобланади», — дейилади қўмита баёнотида.
Қўмита АҚШ ҳукумати, юқори мартабали сиёсий арбоблар ва давлат мансабдорларини сўз ва фикр билдириш эркинлиги ирқий нафрат ва ирқчилик асосидаги жиноятчилик тарғиботи учун фойдаланилмаслигини таъминлашга чақирди.
Изоҳ (0)